АҚШга яширинча киришда қанча ўзбекистонлик қўлга олингани маълум бўлди

2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.
Икки йил ичида АҚШга Мексика орқали ўн минглаб фуқаролар ноқонуний киришга ҳаракат қилган бўлиб, мамлакат ҳукумати уларни «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар (special interest aliens) тоифасига киритган.
Улар орасида 30 830 нафар Туркия фуқаролари, 15 594 нафар Мавритания фуқаролари, 13 624 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 6386 нафар Афғонистон фуқаролари, 3153 нафар Миср фуқаролари, 1613 нафар Покистон фуқаролари бор. Чегарада қўлга олинганлар орасида Эрон (659), Сурия (538), Иордания (185), Ливан (164), Яман (139) ва Ироқ (123) фуқаролари ҳам қайд этилган.
Ушланганларнинг қанчаси АҚШдан чиқариб юборилгани ёки иммиграция бўйича суд муҳокамаси санаси белгиланганидан кейин мамлакатга рухсат берилгани номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter