Асакадаги уйда газ портлади

Кеча, 4 февраль куни соат 12:30 ларда Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи М.А. уйининг ювиниш хонасидаги электр чироғини ёққан вақтида газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада М.А. куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, шу куни соат 09:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани Янгиобод маҳалласида яшаган Н.Э. «Ангор пахта» АЖга қарашли пахта қабул қилиш пунктининг ёрдамчи хўжалик биносида электр печини ёқиб ухлаб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, оқибатда электр печига кўрпа тегиб тутаган. Натижада Н.Э. тутундан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter