Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бировнинг 805 минг доллар маблағини қўлга киритган «учар» қўлга олинди

Бировнинг 805 минг доллар маблағини қўлга киритган «учар» қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 2020 йилнинг январ ойидан 2020 йилнинг сентябр ойига қадар 28 ёшли Акмал А., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда гумон қилиниб, ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, Акмал А., пойтахтнинг «Марказ-1» даҳаси ҳудудида 24 ёшли Дониёр I., га тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини, Россия Федерациясидан арзон нархда ёғоч ҳамда Хитой давлатидан писта маҳсулотлари олиб келиб, сотиб, катта миқдорда даромад беришини ваъда қилган. Шу йўл орқали унинг ишончига кириб, бўлиб-бўлиб жами 805.320 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Акмал А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг