Бўри қийноққа солинди. Унинг кейинги тақдири номаълум
Давлат рақами 70 Y 991 HA бўлган NEXIA русумли автомашина эгалари бир дона бўрини тутиб олиб қийноққа солишган. Кейин бўрини давлат рақами 70 B 474 SA бўлган автомашинага юклашгани акс этган видео мурожаат келиб тушди, деб хабар беради ekolog. Uz канали.
Бўрини қўйиб юбориш ўрнига уни турли кўйларга солиб қийнашган. Видео якунида уни бошқа машинага юклаётган шахс бўрини фақатгина битта шарт билан, яъни унинг қулоқларини кесиб беришсагина машинасига юклашини билдирган.
Воқеа қачон ва қаерда бўлган, бўрининг кейинги тақдири нима билан тугагани бизга номаълум. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигидан ушбу ҳолатни ўрганиб муносабат билдиришларини, ҳамда ушбу шахсларга қонуний жазо чоралари кўришларини сўраймиз, дейилади хабар сўнгида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter