Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчида 6 ёшли болани машина уриб кетди. Рулда ИИБ ходими бўлгани айтилмоқда

Чироқчида 6 ёшли болани машина уриб кетди. Рулда ИИБ ходими бўлгани айтилмоқда

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 15:00ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, «Янгиобод» МФЙ ҳудудидан ўтган, 4Н-282 автомобиль йўлининг 2-километрида олти ёшли болани машина уриб кетди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ж.Ҳ. «Нексия» русумли автомобилни бошқараётиб, 1-сонли мактаб рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган пиёда, ушбу мактабнинг тайёрлов синфи ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Ф.Қ.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, 6 ёшли Ф.Қ. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОАВ хабарларига кўра, «Нексия» ҳайдовчиси ички ишлар ходими бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг