Чироқчида 6 ёшли бола чуқур қудуқда бир кун қолиб кетди (видео)
12 июнь куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, «Лангар» қишлоғида яшовчи фуқаро вилоят ФВБнинг қисқа «1050» рақамига мурожат қилган.
Мурожаатчи шу куни тахминан соат 13:30 ларда ўзларига тегишли бўлган дала майдонида қазилган, 200 диаметрли сувсиз артизан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганлиги, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб ташвишли мурожаат қилган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБ махсус техникалар яъни экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилди.
Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдан ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter