Чироқчидаги қишлоққа бориб қолган айиқнинг кейинги тақдири маълум бўлди
Чироқчи туманида қишлоқларнинг бирига борган ёввойи айиқ ҳудуддаги мактаб биносига киришга урингани хабар берилганди.
Ҳозирда айиқ туманнинг Яшнабод МФЙ, Бешчашма ҳудудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу ҳудуд Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари томонидан муҳофазага олиниб, аҳоли ва қўнғир айиқнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.
Мазкур ҳудудга вазиятни бартараф этиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи мутахассисларидан иборат гуруҳ жалб қилинган.
Такидлаш, жоизки айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter