Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Долларчилар»га қарши «ов» давом этмоқда

«Долларчилар»га қарши «ов» давом этмоқда

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Тўрткўл савдо комплекси олдида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Х.К. бошқа бир фуқаро Ю.га 2 900 АҚШ долларини 32,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ, Республикамизнинг уч ҳудудида валютафурушлар ушланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг