Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ сурхондарёлик йигитни қўлга олди

ДХХ сурхондарёлик йигитни қўлга олди

Фото: ЎзА.

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари фуқаро А.А.га нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материаллар билан танишиш асносида унинг қонунга зид ҳаракатларини аниқлади, дея ёзмоқда ЎзА.

Бошқарма ходимлари томонидан амалга оширган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А.нинг «Redmi 6A» русумли телефон аппарати кўздан кечирилди. «Instagram» ижтимоий тармоғидаги унинг профили мавжуд бўлиб, жуда кўплаб диний мазмундаги материалларни жойлаштириб тарқатгани аниқланди.

Тарқатилган материаллар текшириб кўриш учун DVD+R дискка кўчириб олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган.

Қўмитанинг экспертлик хулосасида А.А.нинг «Instagram» ижтимоий тармоғида тарқатган видеоматериаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш тақиқланиши маълум қилинди.

А.А.нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноят таркибининг аломатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддалари талабларини қўллаб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-кисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ, ДХХ Фарғонада 24 яшар фуқарони ушлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг