Ерга ўзга сайёраликлар яқинлашмоқда — гарвардлик астрофизиклар

Гарварднинг бир гуруҳ астрофизиклари астрономлар аниқлаган галактикалараро сирли объектни потенциал хавфли, ҳатто Ерга ҳужум қилиши мумкин дейишмоқда, бу ҳақда New York Post хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, июлнинг биринчи санасида астрономлар юлдузлараро янги объект кашф этилганини ва у 3I/ATLAS дея номланганини маълум қилишганди.
Кўплаб олимларнинг фикрича, бу бошқа қуёш тизимига тааллуқли, диаметри 24 километргача бўлган комета.
Бироқ Гарвард астрофизиги Ави Лёбнинг таъкидлашича, бу Ердан ташқаридаги тамаддунларга тегишли фазовий кема ва улар (ўзга сайёраликлар) пайқамаслигимизни исташяпти. Номаълум учар жисмнинг ҳаракатланиши уни шу фикрга ундаган (номаълум фазовий объект Қуёшга нариги томонидан, яъни Ерга олис қисмидан яқинлашади).
«3I/ATLAS ноябр охирида Қуёшга яқинлашади, шунда у кўзимиздан йўқолиб, кузатиш қийинлашади. Бу ердаги телескоплар ёрдамида объектни энг ёрқин пайтида синчиклаб кузата олмаслигимиз учун атайин қилинаётган бўлиши мумкин», — деди Лёб.
Агар тахмин тўғри чиқса, оқибати инсоният учун даҳшатли бўлиши мумкин, дейишмоқда Лёб ва унинг шериклари.
NYT ёзишича, «душманга тегишли номаълум учар жисм» ҳақидаги назария кўплаб мутахассисларнинг танқидига учради: таъкидланишича, Лёб бошқа олимларни ишдан қўймоқда, бу навбатдаги комета.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter