Фарзандларимиз тақдири кимнинг қўлида? Боғча ходимаси бир эркакни пичоқлади

Кеча, 25 январь куни соат 14:30 ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси хўжалик ишлари бўйича мудираси, 1984 йилда туғилган Д.С. иш жойида жанжал кўтарган.
Жанжал оқибатида у эркак таниши Б.И.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган. Натижада Б.И. касалхонага ётқизилган. Д.С. эса ушланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter