Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистондаги истироҳат боғида дарахтлар кесиб ташланди

Гулистондаги истироҳат боғида дарахтлар кесиб ташланди

Фото: Экология бошқармаси.

Жорий йилнинг 8 сентябр куни Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғи ҳудудида бир қанча дарахтларнинг кесилганлиги ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади ташкилот хабарида.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилгани маълум бўлган ва прокуратура унга нисбатан иш очганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг