Исроилда ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани ростми? Расмий маълумот

Исроилда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси мурожаатида бу хабарга изоҳ бериб ўтилган.
«Сўнгги кунларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Исроил-Хамас қарама-қаршилигини ёритиш жараёнида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар чоп этилмокда.
Маълум қиламизки, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси берган маълумотга кўра, мамлакат жанубида рўй берган ҳужум вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 (беш) нафар киши ҳалок бўлган.
Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фукаролик паспортларига эга эмас» дейилади элчихона маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter