Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш: бир киши вафот этди

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш: бир киши вафот этди

16 январь куни Зарбдор туманида жойлашган «Gaz manbai»  МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида портлаш юз берган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади, дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг