Миш-миш ва ваҳима сабаб юзлаб одам қирга «қочди»
Бухоро вилоятига 27 апрель оқшомида Туркманистондан кучли шамол ёпирилди. Илгари кузатилмаган бундай табиий офатдан энг кўп қўшни мамлакат билан чегарада жойлашган Олот ва Қоракўл туманлари жабр кўрди, хусусан, электр таъминотида давомли узилиш юзага келди.
Бу эса ҳудуд аҳолисининг ахборот масаласида ташқи дунёдан узилиб қолишига, оқибатда асоссиз ҳамда ваҳимали миш-мишлар таъсирида ҳаракат қилишига сабаб бўлган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Таъкидланишича, 27 апрель оқшомида ёмғир аралаш кучли шамол (довул) ёпирилгач, электр таъминоти узилган.
Айтишича, одамлар тошқин ҳақидаги миш-мишлар сабаб Қоракўлдаги Замонбобо қирига чиққан. Одамлар қирга шахсий автомобилларида, юк машиналарида ва ҳатто трактор тиркамаларида гуруҳ-гуруҳ бўлиб «оқиб борган».
Кечга яқин ўзини ҳокимлик вакили деб таништирган шахс трактор устига чиқиб, миш-мишларни рад этган, шундан сўнг одамлар аста-секин тарқала бошлаган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Бухоро вилоятида кучли сув тошқини бўлиши ва аҳоли эвакуация қилинаётганлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатилгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter