Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда тўққиз ёшли бола ёнғиндан олиб чиқилди

Навоийда тўққиз ёшли бола ёнғиндан олиб чиқилди

Видеодан кадрлар

Куни кеча, 24 сентябр куни соат 11:46 да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Навоий шахар «Гулзор» МФЙ Низомий кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳамада уйда ёш бола қолганлиги тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида қутқарувчилар дарҳол махсус техникалар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй эгасининг 2012 йилда туғилган ўғлини тутун қоплаган хона ичидан ҳушсиз ҳолатда қутқариб олиб чиқишган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг