Олмаотада ўзбекистонликлар кетаётган автобус ЙТҲга учради. ТИВ изоҳи
27 декабр куни Қозоғистондаги Олмаота-Бишкек автойўлида 33 киши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради.
Ҳодиса оқибатида 20 киши жабрланган.
Олинган маълумотларга кўра, жабрланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, воқеа жойига автобус ташкил етилиб, Ўзбекистон фуқаролари Олмаота-Тошкент йўналиши бўйлаб мамлакатимизга соғ-саломат қайтиб келдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter