Олмаота–Хоргос йўлида 17 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида, Олмаота–Хоргос йўлида 17 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Видео олинаётган пайтда бирин-кетин катта тезликда келаётган машиналар тўқнашаётганини кўриш мумкин. Ушбу ҳодиса «Instagram»да эълон қилинди.
Вилоят полиция департаменти «Zakon.kz»нинг сўровига қуйидагича маълумот берган.
«25 декабрь куни соат 10:00 атрофида қуюқ туман кўринишидаги ноқулай об-ҳаво туфайли Олмаота–Хоргос йўлининг 134-километрида 17 машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган беш киши шифохонага жўнатилган.
Воқеа жойида полиция патрули хизматни давом эттиряпти. Автойўлнинг 84–136 километри ҳаракатланиш учун ёпилди».
Полиция ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаб, тезлик, хавфсиз масофа ва машинани бошқариш қоидаларига риоя қилишга чақирган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter