Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отасига таҳдид қилган шахс ИИБга олиб кетилди

Отасига таҳдид қилган шахс ИИБга олиб кетилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Жомбой туманида маст фуқаро уйида жанжал кўтариб, ҳақоратлаб, отасига таҳдид қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Самарқанд ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 13 ноябр куни соат 21:30 ларда Жомбой тумани Эски Жомбой қишлоғида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Т.А. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, кучли мастлик ҳолатида ўзининг яшаш хонадонида, яқинлари билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилган.

Ҳодиса жойига зудлик билан профилактика инспектори етиб бориб, жанжалнинг олди олинган.

Фуқаро Т.А. туман ИИБга олиб келиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг