Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги чанг бўронлари сабаби айтилди

Ўзбекистондаги чанг бўронлари сабаби айтилди

Иллюстратив фото

«Ўзгидромет» сўнгги вақтларда Ўзбекистонда кўп кузатилаётган қум ва чанг бўронлари пайдо бўлиши сабабларини келтирди.

Чангли бўрон – бу атмосфера ҳодисаси бўлиб, ер юзидан катта миқдордаги қум ва чангларни кучли шамол таъсирида кўтарилишидир.

Бизнинг ҳудудимизда бундай жараёнлар кўпинча баҳорда ва ёзнинг бошида ривожланади.

Ўзбекистон, шунингдек Марказий Осиёнинг барча ҳудудлари учун чангли бўрон жуда тез-тез учрайдиган ҳодисадир. Кўпинча бундай ҳодисалар қурғоқчил ҳудудларда  — чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади.

Ушбу йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Ҳатто Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди.

Тошкент қурғоқчил ҳудуд деб ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади.

Кушрабод (Самарқанд вилояти) метеостанциясида соат тахминан 15:18 ларда шимоли-ғарбдан кучли шамол бошланиб, 20 м/с гача етган, шунинг оқибатида қумли бўрон кўтарилган ва тахминан 16:20 ларда тинган, дейилади «Ўзгидромет» хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг