Ўзбекистоннинг олти шаҳрида ер силкиниши сезилди

Бугун, 13 апрел куни, Тошкент вақти билан 10:42 да (13.04.2021 йил, Гринвич бўйича 05:42 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 36,71 градус шимолий кенглик; 70,73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 191 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 523 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Андижон: 474 км, 2 балл.
- Фарғона: 419 км, 2 балл.
- Гулистон: 453 км, 2 балл.
- Жиззах: 455 км, 2 балл.
- Самарқанд: 464 км, 2 балл.
- Термиз: 312 км, 2 балл.
Аввалроқ Афғонистондаги зилзила Термизда сезилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter