Ўзини ДСИ ходими деб таништирган фирибгар 10 000 АҚШ доллари олаётганда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон туман бўлимлари томонидан тадбир ўтказилди.
Унда фуқарога ўзини ДСИ ходими деб таништирган Ш.У, бошқа бир шахснинг иссиқхона учун ажратилган 0,20 га ер майдонинининг бир қисмини туман ҳокимлиги ва «Ер тузиш ва кўчмас мулк» кадастри филиалидаги танишлари орқали турар жой сифатида расмийлаштириб беришга ишонтириб, эвазига ундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter