Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура департаменти ва ДХХ икки кишини қўлга олди

Прокуратура департаменти ва ДХХ икки кишини қўлга олди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан  ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро З.А. бошқа бир фуқаро Ш.ни танишлари орқали Қирғизистон Республикасининг Фармацевтика олийгоҳига ўқишга киритиб қўйиш ва кейинчалик ўқишини Тошкент фармацевтика институтига кўчириб бериш эвазига ундан 3 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.У. фуқаро Ю.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон темир йўллари техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг