Қамчиқдаги «балиқ ёмғири» сабаби маълум бўлди
Бугун ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида «балиқ ёмғири» бўлибди каби хабарлар тарқалди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ходисага ойдинлик киритиш учун «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ахборот хизмати билан билан боғланди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 26 ноябрь куни «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 227 километр қисмида содир бўлган.
Гап шундаки, довон йўлида ҳаракатланиб кетаётган хорижий корхонага тегишли енгил автомашина юкхонасида елим идишда боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетилаётган бўлган.
Шу вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида енгил автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетган.
Мазкур транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter