Қашқадарёда навбатдаги газ кони топилди

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани худудида жойлашган, «Шўртаннефтгаз» МЧЖга қарашли Ойдин конидаги 11-сонли ишлатиш қудуғида бурғулаш ишлари якунланиб, 2625-2760 метр оралиғидаги маҳсулдор қатламдан саноат миқъёсидаги табиий газ оқими олинди. Бу ҳақда «Nasafnews» нашри хабар берди.
Қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 120-150 минг куб метрни ташкил қилиб, Шўртан Бош иншоотида қайта ишланади ва истеъмолчиларга етказиб берилади.
Қудуқни бурғулаш ишлари 2019 йил 3 апрель куни бошланган ва белгиланган муддатдан олдин тугатилгани маълум қилинган.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter