Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ўғирликда гумондор самосуд қилинди

Қашқадарёда ўғирликда гумондор самосуд қилинди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ўғирлик қилгани учун самосуд қилинган фуқаро ҳақида ижтимоий тармоқларда видео хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат 6 июнь куни Кўкдала тумани «Каттақишлоқ озиқ-овқат деҳқон» бозорида содир бўлган. Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи Р.Ш. исмли шахс Cobalt автомашинасидан 650 минг сўм пул ўғирлаш ҳолати бўйича қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самосуд ҳолати бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг