Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қудуққа тушиб кетган одам уч кун бақирди – одамлар уни арвоҳ деб ўйладилар ва қутқармадилар...

Қудуққа тушиб кетган одам уч кун бақирди – одамлар уни арвоҳ деб ўйладилар ва қутқармадилар...

фото: 120.su

Таиланд ва Мянма ўртасидаги чегарани қўриқлаётган чегарачилар шубҳали қичқириқни эшитдилар.

Айнан мана шу 12 метр чуқурликдаги қудуқда нотаниш одам уч кундан бери ёрдам сўраётганди. Эркак қутқарилди –у чарчаган, кўплаб жароҳатлар олган, шунингдек, йиқилиб тушганда билагини синдирган эди.  

Қутқарилган эркакка тиббий ёрдам кўрсатилди ва қудуқни ёпиб ташлаш ишлари бошлаб юборилди. Полиция яқин атрофдаги қишлоқ аҳолисига ушбу воқеа билан боғлиқ саволларни берди.

Маълум бўлишича, қишлоқ аҳолиси уч кун давомида қудуқдан келаётган қичқириқларни эшитишган. Айниқса, аянчли бақириқ тунда ҳаммани безовта қилган. Аммо содда ва инс-жинсларга ишонадиган одамлар қудуқда арвоҳ безовта бўлаяпти, деган қарорга келишди – ким шунчалик қичқираётганини текширишга журъат этмадилар.

Ҳар ҳолда эркак жасур чегарачилар туфайли омон қолди. Агар жабрланувчи қутқарилмаганда, ким билсин қишлоқ одамлари йиллар давомида қудуқда арвоҳнинг овози эшитилиши ҳақидаги афсонани бир-бирига айтиб юришармиди?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг