Самарқандда бир каналчанинг устидан 1,4 млрд сўмни «туя қилишди»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, «M.Y.» МЧЖ раҳбари М.Б. туман Ирригация бўлими масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, Ирригация бўлими балансидаги каналларни жорий таъмирлаш ва тозалашда ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 1,4 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter