ОАВ: Туркиядаги зилзилада камида 7 киши ҳалок бўлди

Эрон ва Туркия чегарасида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда камида етти киши ҳалок бўлган. Ҳодиса келтирган зарар миқдори ўрганилмоқда.
«Ван вилоятида бизнинг етти нафар фуқароларимиз вафот этди. Уларнинг орасида тўрт бола ва уч катта ёшдагилар бор»,- деган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Соилу «Хабар турк» телеканалининг эфирида.
Унинг қўшимча қилишича, 1066 га яқин бино қулаб тушган ва 43 та қишлоқ зарарланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter