Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тиббиёт университети талабаси ҳам бор» — саксовулни кесиш билан шуғулланганлар қўлга олинди

«Тиббиёт университети талабаси ҳам бор» — саксовулни кесиш билан шуғулланганлар қўлга олинди

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида Пешкў тумани чўл ҳудудларида рейд тадбирлари ўтказилди.


Рейд давомида фуқаро Ф.Ҳ. (Бухоро давлат Тиббиёт университети талабаси) ўзига тегишли бўлган «ГАЗ-53» русумли автомашинасида ноқонуний равишда жами 52.5 м3 бўлган тахминий баҳоси 20 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини синдириб, кесиб олиб кетаётган вақтда, фуқаро Д.А. ўзига тегишли бўлган «УАЗ» русумли автомашинада Пешкў тумани чўл ҳудудидан жами 7.3 м3 бўлган тахминий баҳоси 3 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда синдириб олиб кетаётган вақтида, шунингдек, фуқаро Б.Ҳ. ўзига тегишли КАМАЗ русумли автомашинада Пешкў тумани чўл ҳудудидан жами 89.1 м3 бўлган тахминий баҳоси 34 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда синдириб, чопиб олиб кетаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилган.


Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар миқдорини аниқлаш ҳамда далилий ашёлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг