Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ишчи ўзи ишлаган уйдан қарийб 53 минг доллар ўмарди

Тошкент вилоятида ишчи ўзи ишлаган уйдан қарийб 53 минг доллар ўмарди

Фото:«Zarnews.uz»

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 35 ёшли Ш.Э. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил февраль ойидан 27 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйидаги 52800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Э.нинг уйида ёлланиб ишлаган, Қашқадарё вилоятида яшовчи 30 ёшли У.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг