Тошкентда 38 ёшли эркак кўча юзида жон берди
Кеча, 6 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги «Мирзо Улуғбек» метро бекати яқинида эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Прокуратура содир бўлган воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, марҳум Жиззах вилоятида 1985 йилда туғилган. Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ўлим геморрагик панкреатик некроз, юрак ва қон томирлари етишмовчилиги, мия ва ўпка шиши туфайли содир бўлган. Шунингдек, марҳумга сурункали ишемик касаллик ташхиси қўйилган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter