Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир аёлга тегишли икки қимматбаҳо машина ёниб кетди (фото)

Тошкентда бир аёлга тегишли икки қимматбаҳо машина ёниб кетди (фото)

Фото: Telegram / @shopirlar

Тошкент шаҳрида 8 март куни тонгда кўп қаватли уйлардан бирининг олдидаги автотураргоҳда қолдирилган BMW X5 ва Mercedes GLC автомобиллари ёниб кетди. Ҳодиса жойидан олинган видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Telegram / @shopirlar
Telegram / @shopirlar

Ёнғин нима сабабда келиб чиққани номаълум, ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилганича йўқ. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда қимматбаҳо автомобиллар қайта тиклаб бўлмайдиган даражада зарарланганини кўриш мумкин.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳар иккала машина бир аёлга тегишли бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг