Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 23 ёшли йигит танишини 20 минг долларга «туширди»

Тошкентда 23 ёшли йигит танишини 20 минг долларга «туширди»

Фото:«Sputnik»

11 январь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБдан қуйидаги мазмунда хабар келиб тушди: 2018 йилнинг 25 август кунидан 29 августга қадар 23 ёшли Жамшид М. 35 ёшли Дилшод Р.нинг ишончига кириб, унга Миробод туманидаги 0,3 сотих ер майдонини арзон нархда сотиб ва расмийлаштириб беришни ваъда қилган. 

Шу баҳона билан у Дилшоддан 20 минг АҚШ доллари олган, аммо ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг