Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда HOWO юк машинаси ёниб кетди

Тошкентда HOWO юк машинаси ёниб кетди

Ижтимоий тармоқда тарқалган «Айни дамда Эски ТошМИ яқинида HOWO юк машинаси ёнмоқда» сарлавҳаси ортида видео тарқалди. 

Тошкент шаҳар ЙҲХБ берган маълумотга кўра, 25 июн, соат 23:10 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Б.И. бошқарувидаги HOWO русумли юк машинасида 1-Тошкент тиббиёт академияси қаршисида қисқа туташув оқибатида ёнғин чиққан.

Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда. 

Аввалроқ транспорт воситаларига ўрнатиладиган газ баллонларга оид янги қарор ишлаб чиқилганлигини ва унга кўра, F1 серияли газ баллонлар яроқсиз деб топилганлиги ҳақида маълумот инкор этилганди. Сабаби, сўнгги кунларда транспорт воситалари ёниши ва портлаши бўйича нохуш хабарлар кўпайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг