Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 9 август куни соат 18:17 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Гулистон» даҳасида жойлашган 55-сонли 9-қаватли уйнинг 3-қаватида ёнғин содир бўлди.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишган ва ёнғин 15 дақиқадан камроқ вақт ичида бартараф этилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга тарқалиб кетиши олди олинган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 20 кв.метр майдони зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг