Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Бухорога учган самолёт ортига қайтди

Тошкентдан Бухорога учган самолёт ортига қайтди

Фото: Xabar.uz

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди.

Самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:03 да Тошкентга қўнди. Самолёт яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда, дейилади Uzbekistan Airports хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг