Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда кана чақишидан инсонлар ҳалок бўлмоқда

Туркияда кана чақишидан инсонлар ҳалок бўлмоқда

Туркиянинг Сивас вилоятида икки киши Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигини қўзғатувчиси бўлган кана чақиши оқибатида вафот этди.

Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Биринчи қурбон Куружаабат қишлоғида яшовчи 76 ёшли фуқаро бўлган. Кана чаққанидан сўнг, эркак иситмаси шубҳаси билан жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар уни қутқара олмадилар.

Кейинчалик, кана чақиши натижасида Минарекая қишлоғида яшовчи 47 ёшли фуқаро касалхонага ётқизилган, уни ҳам қутқариб бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида икки киши кана чақиши ва Қрим-Конго геморрагик иситмаси оқибатида вафот этганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг