Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерга улкан астероид яқинлашмоқда

Ерга улкан астероид яқинлашмоқда

Иллюстратив фото

Анчагина катта — диаметри 800 метр атрофидаги астероид Ерга яқинлашмоқда. Жаҳон астрономлари уни диққат билан кузатишяпти, Россия ФА Амалий математика институтининг Халқаро оптик телескоплар тармоғи ҳам улар қаторида.

Таъкидланишича, фазовий жисм 16 феврал санасида Ерга энг яқин масофага келади. Сониясига 24 километр тезликдаги астероид 4,6 млн километр наридан ўтиб кетиши кутиляпти.

Солиштириш учун: Ердан Ойгача — 384 400 км, Ердан Марсгача — 55,76 млн км (Ер Қуёш ва Марс ўртасида жойлашганида, яъни энг яқин масофа).

Ушбу жисм сайёрамиз учун хавфлими-йўқми? Олимлар айни савол устида бош қотиришяпти. Ҳисоб-китоб ишлари тугагани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг