Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

32 туп «кўкнор» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

32 туп «кўкнор» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

2019 йил 29 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод МФЙда жойлашган «Мустақиллик» фермер хўжалигига қарашли дала шийпонининг ер майдонида 32 туп «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, ёнидан эса 5 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг