Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазири ўринбосари саволларингизга жавоб беради

Адлия вазири ўринбосари саволларингизга жавоб беради

Есемурат Каньязов.

Фото: «Tsul.uz»

Ушбу эълонни ўқиган вақтингиздан бошлаб 2018 йил 13 июнь куни соат 16:00 га қадар таълим қонунчилигига доир масалалар бўйича саволларингизни телеграмдаги @tdyuubot манзилига юборишингиз мумкин.

13 июнь куни кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда таълим соҳасидаги саволларига жавоб беради.

13 июнь соат 16:00 да эса адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.

Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги,  таълим соҳасига оид (мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, нодавлат таълим муассасалари фаолияти ва ҳ.к) бўлиши лозим.

Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг