Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда ИИБ ходимига 1000 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

Бўстонлиқда ИИБ ходимига 1000 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

Аниқланган маълумотларга кўра, Бўстонлиқ тумани ИИБга келиб тушган аризада хусусий заводларнинг бирига тегишли бўлган мулк ўғирлаб кетилгани ва қонуний чора кўрилиши сўралган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумондор сифатида жалб қилинган, Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро Ғ.Т ҳақиқатдан ҳам 3 фазалик 32 метр кабель ва «Телфер» номли юк кўтариш мосламасини заводдан ўғирлаб, «Азамат» исмли танишига 3 миллион сўмга сотиб юборгани маълум бўлади. Жинояти фош бўлишини истамаган Ғ.Т туман ИИБ Жиноят қидирув бўлим бошлиғи подполковник А.Баратовга ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришини сўраб, эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилади.

Ҳолат бўйича подполковник Баратовнинг аризасига асосан, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва ҳамкорликдаги тузилмалар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Т 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ИИБ ходимига пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг