Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бухородаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фото: Бухоро вилоят прокуратураси

Аниқланишича, 2021 йил 4 февраль куни 17:30 да Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган «WHITE GROUP TRADING» МЧЖ томонидан қурилган 9 қаватдан иборат бўлган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида табиий газни улаш жараёнида газнинг қувурдан сизиб чиқиши натижасида портлаш юзага келган.

Натижада, кўп қаватли уйда бўлган А.Мирзаев, Н.Самадов ва И.Сотиболдиевлар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф.Жўраева, Ш.Ўринова, Н.Розиқова, Б.Жўраев, М.Маҳмудова, Б.Собирова, Ш.Идиева, Ф.Юлдашева ва Ш.Асадовалар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган.

А.Мирзаев оғир, Ш.Асадова енгил ва қолган барча фуқаролар ўрта оғир тан жароҳати олишган. Ҳозирда уларга шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Бухоро вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, етказилган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббиёт ва зарар етказилганлиги бўйича судга оид баҳолаш ҳамда судга оид қурилиш техникавий экспертизалар тайинланди.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухородаги портлашда жабрланганлар рўйхати эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг