Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер олиб бераман деб еб кетди

Ер олиб бераман деб еб кетди

Фото: «Promdevelop.ru»

2020 йил февралда 38 ёшли Шуҳратжон А. ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида таниши Фарғона вилояти Данғара тумани Раҳматилло қишлоғида яшовчи 29 ёшли Нўмонжон Р.га Найманча ММТП ҳудудидан фермер хўжалик ерларини олиб беришни айтган. Лекин 6100 АҚШ доллар пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Шуҳратжон А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг