Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси ушланди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Янгиқўрғон тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси фирибгарлик устида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Янгиқўрғон тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси Ф.Д. фуқаро О.нинг ишончига кириб, унинг 18 сотих ер майдонини онаси ва синглиси номига уй жой қуриш учун ажратиб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 200 АҚШ доллари ва 3,1 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг