Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ фуқаронинг «уйи тортиб олинаётганини» инкор этди

МИБ фуқаронинг «уйи тортиб олинаётганини» инкор этди

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий Ижро бюросининг (МИБ) Тошкент шаҳар бошқармаси ижтимоий тармоқларида  фуқаро Ш.Умархўжаевнинг уйи карантинга қарамай тортиб олинаётганига оид  хабарларга  ойдинлик киритди.

Бошқарма матбуот хизмати раҳбари Марғуба Амонованинг изоҳ беришича, дарҳақиқат, Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувида «FASIL BAHOR BIZNES» МЧЖдан «Агробанк» АТИБ фойдасига 86 миллион сўм миқдорида қарз суммасини ундириш, ундирувни Ш.Умархўжаевга тегишли Зангиота тумани, Бўз сув ҚФЙ ҳудудаги хонадонга қаратиш бўйича ижро иши мавжуд. 

Ижро ҳужжати юзасидан шу йилнинг 26 май куни ундирувчи томон мурожаатига асосан мулкни кўздан кечириш учун Тошкент вилояти ер тузиш ва давлат кадастрига хат юборилган. Бор гап шу, холос. Бироқ бу ҳозирги карантин шароитига қарамай ижро ҳаракатлари амалга оширилади, дегани эмас. Бюро ходимлари банкдан олинган креди таъминоти тариқасида мулкини гаровга қўйган Умархўжаев билан ҳатто мулоқотда бўлмагани ҳам шунга далолат қилади. Ҳозирги карантин шароитида айрим турдаги ижро ҳужжатлари қатори хонадондан кўчириш (ёки киритиб қўйиш) каби ижро ишларига вақтинча мораторий  қўлланилган.

Шу ўринда такрор бўлсаям айтиш керак, МИБда суд ҳужжати муҳокама қилинмайди. Шундай экан, суд қароридан норози томон белгиланган тартибда юқори суд босқичига шикоят қилиши, шу жараёнда  ижрони тўхтатиб туриш масаласида (фақат судга) ариза киритиши мумкин. Суд қарорларини ижросини тўхтатиш каби масалалар ҳам судлар ваколатига киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг