Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парвоз бекор қилинди. Чипта ҳақиқий эмас

Парвоз бекор қилинди. Чипта ҳақиқий эмас

Қарши шаҳрида жойлашган МЧЖ ижрочи директори, 33 ёшли Л.Э. шу МЧЖ таъсисчиси 32 ёшли И.М., ва ғазначиси 47 ёшли Ж.Ш., лар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, сохта чипта сотиб, фирибгарлик қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Номи юқорида келтирилган шахслар 2020 йил 8 январдан 15 февралга қадар бўлган вақт оралиғида фуқароларга «Қарши-Москва», «Самарқанд-Москва» ва «Тошкент-Москва» йўналишлари бўйича авиа рейслар учун ноқонуний, рўйхатдан ўтмаган чипталар сотиб, жами 38 нафар фуқароларнинг жами 75.284.476 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлари аниқланган.

Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг