Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пахтачида яширин «тилла цех» аниқланди

Пахтачида яширин «тилла цех» аниқланди

Фото: «voashona.com»

Пахтачи туманида тоғ жинсларидан олтин моддасини ажратиш билан шуғулланувчи яширин цех фаолияти фош қилинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.У. ва бошқалар яширин цех ташкил этиб, олтин моддасини ажратиш ва сотиш шуғулланиб келганликлари аниқланди.

Таркибида маълум миқдорда олтин моддаси бўлган хомашё — тоғ жинслари «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКга қарашли «Қорақўтон» тоғ тизмаси ҳудудидан ўғирлик йўли билан қазиб олиб келинган. Тадбир жараёнида 237 дона қопдаги жами 4 тонна тоғ жинслари ашёвий далил сифатида олингани айтилади.

Ҳолат юзасидан А.У. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг