Президентни ҳақоратлаган ўзбекистонлик Озарбайжондан тутиб келтирилди

Икки давлат Бош прокуратураларининг жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлиги доирасида Озарбайжон томони Ўзбекистон сўровига асосан 1982 йилда туғилган А.Ю.ни Ватанга экстрадиция қилди.
А.Ю. Ўзбекистонда Президент шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилишда айбланиб, давлатлараро қидирувга берилган бўлган. Юсуповнинг шахси аниқланиб, жорий йилнинг апрел ойида Озарбайжонда ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Озарбайжон Бош прокуратураси тегишли Конвенсияга мувофиқ, айбланувчини экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилиб, мамлакат Адлия вазирлигининг махсус колоннаси ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси ваколатли органига топширган.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter