Қотилликда гумон қилинган шахслар ушланди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 25 апрель куни соат 10:30ларда, Андижон шаҳар, Яхши МФЙ, Тожик кўчаси 64-уйда яшаган 1976 й.т. Н.Х.ни яшаш хонадонида ўткир тиғли жисм билан танасининг турли жойларига уриб, ўлдириб, воқеа жойидан яширинган номаълум шахслар аниқланиб, ушландилар. Улар, Андижон шаҳарда яшовчи мукаддам 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан судланган 1986 й.т. А.М. ҳамда 1984 й.т. З.А. эканлиги маълум бўлди.
Ушбу фуқаролар ушланиб, Андижон шаҳар ИИО ФМБга топширилган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter